Си Цзиньпин Хитойнинг Таиланд устидан қозонган ғалабаси ҳақида: «Бу тасодиф бўлса керак, жамоамизнинг кучига шубҳам бор»
Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзинпинн Хитойнинг ЖЧ-2026 саралаш босқичи 1-тури доирасидаги Таиланд устидан қозонилган ғалабасига (2:1) муносабат билдирди.
Таиланд бош вазири Сеттхой Тхависин Си Цзинпинн билан учрашувда «Футбол сизга ёқадими? Менга ҳам. Хитой кеча Таиландни мағлуб этди, шундай экан биз жаҳон чемпионатига бора олмаймиз», - дея фикр билдирди.
Таржимон Хитой Бангкокда ғалабага эришганини тушунтиргач, «Чинданми? Фикримча, бу кичик тасодиф бўлса керак. Менда жамоамизнинг кучига шубҳам бор. Миллий жамоамизнинг савияси унча юқори эмас», - дея жавоб қайтарди Хитой раиси.
Эслатиб ўтамиз, Хитой миллий жамоаси ўз тарихида илк ва сўнгги марта 2002 йилда жаҳон чемпионатида иштирок этган.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар