19.11.2023 18:30
1469
Ҳоланднинг жароҳати жиддий эмас. У «Ливерпул»га қарши ўйнай олади

Эрлинг Ҳоланднинг жароҳати жиддий эмаслиги маълум бўлди. 

23 ёшли футболчи Норвегия ва Фарер ороллари миллий жамоалари ўртасидаги ўйинда (2:0) жароҳат олди. У Евро-2024 саралашидан ўрин олган Шотландияга қарши баҳсни жароҳати сабаб ўтказиб юборади.

Журналист Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, Ҳоланднинг жароҳати жиддий бўлиб чиқмади, шу боис у 25 ноябр куни бўлиб ўтадиган АПЛнинг 13-тури доирасидаги «Ливерпул»га қарши ўйинда майдонга тушишга тайёр бўлади.

Эрлинг жароҳатни оғирлаштирмаслик учун Шотландияга қарши ўйнамайди, «Манчестер Сити»га қайтганидан сўнг одатдагидек ишлайди.

Бу мавсумда Ҳоланд «Сити» сафида 18та ўйинда майдонга тушиб, 17та гол урди ва 4та голли узатмани амалга оширди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар