19.11.2023 11:26
5800
Катанец Ўзбекистон миллий жамоасини энг кўп бошқарган мураббийлар рўйхатида 4-ўринда бормоқда 

Сречко Катанец Ўзбекистон миллий жамоасини энг узоқ муддат бошқарган мураббийлар қаторида, деб ёзади Алишер Никимбаев. 

Словениялик мутахассис 806 кундан бери бош мураббий бўлиб турибди ва бу даврда 25та ўйин ўтказди. 

Катанец бир муддатдаги кунлар сони бўйича фақат Миржалол Қосимов ва Равшан Ҳайдаровдан ортда қолмоқда. Агар жамоа ЖЧ саралашида кейинги босқичга чиқиб юришини давом эттирса, рекорд янгиланиши ҳам мумкин: 

1104 — Миржалол Қосимов (иккинчи келишида)
919 —  Равшан Хайдаров (биринчи келишида)
806 — Сречко Катанец 
741 — Вадим Абрамов (биринчи келишида)
734 — Самвел Бабаян 
615 — Вадим Абрамов (иккинчи келишида)
479 — Миржалол Қосимов (биринчи келишида)
437 — Рауф Инилеев
417 — Убиражара Вега да Силва
369 — Эктор Купер 

Умумий ҳолатда эса Катанец 4-ўринда: 
1583 — Миржалол Қосимов (2 бор)
1356 — Вадим Абрамов (2 бор)
925 — Равшан Ҳайдаров (2 бор)
806 — Сречко Катанец 
734 — Самвел Бабаян

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар