19.11.2023 14:57
904
17 ёшли Заир-Эмери Франциядаги дебютида гол урди ва жароҳат олди. У «ПСЖ»нинг икки муҳим ўйинини ўтказиб юборади

Уоррен Заир-Эмери жароҳати туфайли «Монако» ва «Нюкасл» билан ўйинларни ўтказиб юбориши мумкин. 

17 ёшли яримҳимоячи Франция миллий жамоаси сафида Евро-2024 саралаши доирасидаги Гибралтарга қарши ўйинда (14:0) дебют қилди ва беллашувдаги учинчи тўпни киритди, бироқ жароҳати сабаб 20-дақиқада алмаштирилди.

Le Parisien хабарига кўра, дастлабки текширувлар футболчи Лига 1да «Монако» (24 ноябр) ва Чемпионлар Лигасида «Нюкасл» (28 ноябр)га қарши ўйнай олмаслигини кўрсатган. 

Заир-Эмери бу мавсумда «ПСЖ» сафида 15та ўйинда майдонга тушиб, 1265 дақиқада 2та гол ва 5та ассист қайд этди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар