18.11.2023 16:35
1088
Онана Камерун миллий жамоаси сафида жароҳат олди

«МЮ» голкипер Андре Онана Камерун миллий жамоаси сафида жароҳат олди.

ЖЧ-2026 саралаш ўйини доирасида Камерун – Маврикий (3:0) баҳсида майдонга тушган Онана 81-дақиқада жароҳат олиб, майдонни тарк этди. Дарвозабоннинг жароҳати қай даража оғир экани ҳозирча номаълум.

Аввалроқ, «Манчестер Юнайтед»нинг яна бир аъзоси Маркус Рэшфорд Англия миллий жамоаси сафида жароҳат олгани хабар қилинганди.

Маълумот учун, Онана жорий мавсум «МЮ» таркибда 30 ўйинда ўз дарвозасидан 18та гол ўтказиб юборди ва 6 ўйинда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб олди. Клубнинг иккинчи дарвозабони туркиялик Алпай Байиндир ҳисобланади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар