18.11.2023 09:20
3938
Теглар
Майк Тайсон: «Отасиз ўсганман, пулим бўлмаган. Шунга қарамай бокс дунёсининг чўққисини забт этдим»

Тошкентда бўлиб турган афсонавий бокс қироли Майк Тайсон Паралимпия қўмитасидаги тадбирда ўз фаолияти ҳақида қисқача фикр билдирди.

«Менга кеча сизлар билан учрашишимизни маълум қилишди. Бундан жуда ҳам хурсандман.

Менинг отам бўлмаган, етим бола бўлганман. Пулим бўлмаган, ёшлигим қийин ўтган. Шунга қарамай бокс дунёсининг чўққисига чиққанман. Катта юлдуз бўлганман.

Мен уддалай олдим, сизлар ҳам уддалайсиз! Сизлар ҳам чемпион бўлдинглар. Мен етим болаларга ҳам айтаманки, ўзингизга ишонинг ва ҳеч қачон тўхтаманг», — дея Майк Тайсоннинг сўзларини келтиради Tribuna.uz мухбири.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар