17.11.2023 19:38
2500
Теглар
Ҳолифилд: «Ёшлигимда онамдан бошқа ҳамма, сен ҳеч нарсага эриша олмайсан деганди»

Тошкентда бўлиб турган афсонавий чармқўлқоп устаси Эвандер Ҳолифилд Паралимпия қўмитасида ташкил этилган тадбирда фаолиятидаги илк қадамларни эслади.

«Сизлар билан бирга эканим мен учун шараф. Менинг ҳам ҳаётим қийин кечган. Оилада энг кичиги бўлганман. Барча менга сен кичкинасан ҳеч нарсага эриша олмайсан, майда ишлар билан шуғулланиб юравер, деган.

Лекин онам ўз устингда яхши ишласанг, албатта ютуқларга эришасан деганлар.

8 ёшимда боксга борганман. Илк бор соврин ютиб келганимда уни уйимизнинг энг баланд жойига қўйгандим. Меҳмонлар келганида бу соврин кимники деб сўрашган. Онам уларга бу кичкина Эвандерники деганларида ҳамма ҳайрон қолган эди. Шунинг учун айтаман – ҳар доим ўзингизга ишонинг», — дея Ҳолифилднинг сўзларини келтиради Tribuna.uz мухбири.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар