Ҳоланд: «Доим Роналдунинг жарима майдончаси ичидаги ҳаракатларини кузатганман»
Эрлинг Холанд ёшлигида Криштиану Роналдунинг ўйинидан илҳомланганини айтди.
«Эсимда, мен доим Роналдуни, унинг жарима майдончасидаги ҳаракатларини кузатганман: у ўзи хоҳлаган жойга ёриб киришдан олдин икки-уч ҳаракат бажарган.
Бу ҳимоячилар билан дуэлга ўхшайди. Вақт муҳим. Агар яхши бажармасанг, бош билан гол ура олмайсан.
Криштиану асосий кумирим ҳисобланади. У ажойиб ишлади, ўйин услубини ривожлантирди. Эсингиздами, у «Манчестер Юнайтед»да, кейин «Реал»даги илк йилларида қандай ўйнаган? Мадридда у ҳужумчига айланди.
Унинг ўйинларига ақл бовар қилмайди. Шунингдек, унинг гол уриш усули, жарима майдончасидаги нозик ҳаракатлари ва ҳимоячиларни алдаш қобилияти ҳам қойилмақом», — деди «Манчестер Сити»нинг норвегиялик ҳужумчиси.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар