Диего Симеоне Жоау Фелишнинг «Атлетико»дан «Барселона»га ижарага берилиши ҳақида гапирди.
«Сиз турган жойингизда муносабатлар тамойилларини тушунмасангиз, жуда қийин бўлади. Унинг ўйнаётганидан ва яхши ишлаётганидан хурсандман. Агар у «Барселона»да қолса, яхши даромад оламиз. Агар қайтишига тўғри келса, уни кутамиз.
Жоау бизга хоҳлаганини бера олмади. У қўлидан келганича ҳаракат қилди. Ҳозир кўряпмизки, у тўп йўқотилганида ҳам курашмоқда, ҳужумларда қатнашмоқда... У — иқтидорли футболчи, рақиб жарима майдончаси яқинидаги вазиятлар унга фойда келтиради. Жарима майдони ташқарисида ўйнаш эса унга қимматга тушишини таъкидлаганман.
Жоау билан содир бўлган барча яхши натижалар «Атлетико»га фойда келтиради», — дея «матрасчилар» устозининг сўзларини келтиради Cadena SER.