«Манчестер Сити» яримҳимоячиси Родрининг фикрича, «Олтин тўп-2023»га жамоадоши Эрлинг Ҳоланд лойиқ эди.
Эслатиб ўтамиз, соврин Аргентина билан жаҳон чемпиони бўлган Лионел Мессига насиб этди. Норвегиялик ҳужумчи эса иккинчи бўлди.
«Жаҳон чемпионати – мавсумнинг энг муҳим воқеаси, аммо мавсум 7-8 ой давом этади ва мундиал эса бор-йўғи бир ой бўлиши ҳақиқат.
Бундан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, «Манчестер Сити»даги дебют мавсумида гол уриш бўйича барча рекордларни янгилаган ва ҳамма турнирда ғалаба қозонган йигит «Олтин тўп» учун асосий даъвогар бўлиши керак эди. Агар у ютганида, хурсанд бўлардим, лекин буни бошқалар ҳал қилади.
5-ўринни эгаллаганим? Жуда фахрланаман. Бу ажойиб йил учун мукофот бўлди.
Яримҳимоячи учун тўпурар ва юлдузлар билан рақобатлашиш қийин. Ҳакамлар ҳайъатидан миннатдорман, лекин мен жамоавий мукофотларни афзал кўраман», – дея испаниялик футболчининг сўзларини келтиради AS.