16.11.2023 10:18
6224
Мари-Луиза Эта Бундеслига тарихидаги илк аёл мураббийга айланди

Бундеслига тарихида биринчи марта эркаклар жамоасининг мураббийлар штабига аёл киши қўшилди.

«Унион» Урс Фишер жамоа бош мураббийлигидан бўшатилганини эълон қилди. Марко Гроте эса унинг вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

51 ёшли мутахассиснинг мураббийлар штабига 32 ёшли Мари-Луиз Эта ҳам кирди. У Бундеслига тарихидаги биринчи аёл мураббийга айланди. Аввалроқ Эта Гроте билан Берлин клубининг ёшлар жамоасида ҳам ишлаган.

Бундеслиганинг 11-туридан сўнг «Унион» 6 очко жамғариб, турнир жадвалида охирги — 18-ўринни эгаллаб турибди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар