16.11.2023 15:12
1011
Камавинга тиззасидан олган жароҳат сабаб Франциянинг бўлажак ўйинларини ўтказиб юборади

Эдуардо Камавинга ўнг тизза тўқималарининг узилиши ташхиси қўйилди. 

«Реал» яримҳимоячиси Франция миллий жамоаси машғулотларида Усмон Дембеле билан тўқнашувдан сўнг жароҳат олганди.

21 ёшли футболчи жарроҳлик амалиётига муҳтож эмас, аммо у Гибралтар (18 ноябр) ҳамда Грецияга (21 ноябр) қарши Евро-2024 саралаш ўйинларини ўтказиб юборади.

Маълумот учун, Франция октябр ойи ўрталарида Европа чемпионатининг финал турнирига муддатидан аввал йўлланма қўлга киритганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар