«Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланднинг агенти Рафаэла Пимента норвегиялик футболчига «Реал» қизиқиш билдираётганига муносабат билдирди.
«Реал» томонидан қизиқиш? Эрлингнинг ўзи қарор қабул қилади, унинг тақдири ўз қўлида. У ҳар доим ўзи ва «Манчестер Сити»нинг манфаатидан келиб чиқиб қарор қабул қилади. Улар қачонки ўзгаришлар даври келди деб ҳисоблашса, ўшанда бундай ўтишларни кутиш мумкин.
Мен бир нарсани аниқ биламан – Эрлинг «Манчестер Сити»га ҳар доим ҳурмат билан муносабатда бўлади. У жамоасини ўзгартиришни истаса, биз аввалдан клубни хабардор қиламиз. Бу борада «Сити» ҳам Эрлингга нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлишига шубҳа қилмайман», - дейди Пимента Relevo билан суҳабатда.
Аввалроқ, испан нашрлари «Реал» келаси мавсумда Ҳоландни ўз сафига қўшиб олишни режалаштираётгани ҳақида хабарлар тарқатганди.