«Ботафого» ҳужумчиси Диего Коста фаолияти ҳақида гапирди.
«Мен ҳаммани ҳақорат қилдим. Ёшлигимда рақибларимни ҳурмат қилмасдим. Уларни ўлдиришим керак деб ўйлардим. Академияларда ўйнаб улғайган болаларга ўзини назорат қилиш, бошқаларни ҳурмат қилиш ўргатилади, лекин ҳеч ким менга ўргатмаган.
Менга буни ўргатадиган мактаб йўқ эди. Футболчиларнинг бир-бирларига еб қўйгудек туришларини кўришга ўрганиб қолгандим ва бу одатий ҳол деб ўйлагандим. Илгари ҳамма нарса бошқача эди, менда ҳозиргига нисбатан бутунлай бошқача мия бор эди ва баъзи нарсаларни яхши идрок этмасдим. Ортга қарасам, ҳеч нарсани ўзгартирмасдим. Ҳамма нарсадан сабоқ олдим ва шунинг учун ҳозирги жойимдаман», — дея Костанинг сўзларини келтиради Eurofoot.
35 ёшли форвард фаолияти давомида «Атлетико», «Челси», «Вулверҳэмптон» каби клублар, Испания миллий жамоасида ўйнаган.