15.11.2023 18:59
6983
Теглар
U17 ЖЧ-2023. Дуранг натижа ҳам Ўзбекистоннинг нимчоракфиналдаги ўрнини кафолатлайди

Индонезияда ўтаётган 17 ёшгача бўлган ўйинчилар ўртасидаги ЖЧ-2023 баҳсларининг 2-тур ўйинларига якун ясалди.

Франция Жанубий Кореяни мағлуб этган (1:0) бўлса, Германия Янги Зеландия устидан зафар қучди (3:0).

Ҳал қилувчи 3-тур ўйинларидан олдин Ўзбекистон ўсмирлар жамоасини кейинги босқичга йўлланма олиши учун дуранг натижа ҳам қаноатлантиради. 2-турдан кейин 3-ўринни эгаллаб турган энг яхши натижага эга 4 жамоа – Эрон (3 очко), Ўзбекистон (3), Япония (3) ва Индонезия (2) бўлиб турибди.

F гуруҳидаги 3-ўрин соҳиби Мексикада 1 очко (тўплар нисбати -2) ва E гуруҳида 3-ўринда бораётган Жанубий Кореяда эса очко йўқ.

Шу тариқа, Ўзбекистон Испанияга қарши 3-тур баҳсида дуранг қайд этса ҳам, 1/8 финал йўлланмасини нақд қилади. Йирик ҳисобда ғалаба қозонган тақдирда 1-ўринга кўтарилиши ҳам мумкин. Акс ҳолда бошқа ўйинлар натижасини кутишига тўғри келади.

Маълумот учун, Ўзбекистон – Испания ўртасидаги ўйин 16 ноябр, соат 14:00да бошланади. Испанлар дастлабки 2 турда 6 очко жамғариб, 1-ўринда бормоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар