15.11.2023 10:05
2495
Теглар
Теннис. Cиннер Жоковичнинг 19 ўйинлик ғалабали сериясига барҳам берди

Дунёнинг тўртинчи ракеткаси Янник Cиннер АТП финал турнири гуруҳ босқичининг иккинчи даврасида Новак Жоковични мағлуб этди — 7:5, 6:7, 7:6.

Италиялик спортчи дунёнинг биринчи рақамли теннисчисининг 19 ўйиндан иборат мағлубиятсиз сериясига чек қўйди. Жокович Карлос Алькарасга қарши Уимблдон финалидан кейин илк бор мағлуб бўлди.

Cиннер фаолиятида биринчи марта Жоковични мағлуб этди (олдин 3та ўйинда ҳам ютқазганди) ва ўз фаолиятида иккинчи бор дунёнинг амалдаги биринчи ракеткасидан устун келди (Майамида Алькарасни мағлуб этган).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар