Боатенг: «Де Дзерби Гвардиоладан яхшироқ. У кейинги 20-30 йилнинг энг яхши мураббийи бўлади»
Кевин-Принс Боатенг «Брайтон» устози Роберто Де Дзербини «Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола билан солиштирди.
«Агар Де Дзерби 10-12 йил олдин бўлганида, мен бошқача футболчига айланардим. Мен учун у — кейинги 20-30 йилдаги энг яхши мураббий. Унинг қўл остида ҳар бир футболчи — иккинчи дарвозабондан тортиб ҳужумчигача яхшиланади. 32 ёшимда ўзимни янада кучлироқ ҳис қилдим.
У сиз билан кўп гаплашади. У менга қандай ёндашиш кераклигини, қандай хурсанд қилишни ёки рағбатлантиришни билади. У ғамхўрлик қилади ва бу мен учун жуда муҳим эди.
У Гвардиоладан яхшироқми? Мен шундай деб ўйлайман», — деди «Сассуоло» ва «Барселона»нинг собиқ яримҳимоячиси TV Play эфирида.
Ганалик футболчи А Серия клубида айнан Де Дзерби қўл остида ўйнаган.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар