15.11.2023 12:32
2473
Теглар
«Арсенал» ва «Барса»нинг собиқ яримҳимоячиси Сонг фаолиятини якунлади

Камерун миллий жамоасининг собиқ яримҳимоячиси, 36 ёшли Александер Сонг фаолиятини якунлаганини эълон қилди.

«Афсуски, бутсаларимни михга илиш вақти келди. Яунде шаҳрида бутсасиз, ялангоёқ ва қаттиқ шағал устида бошланган саёҳатим менга муваффақиятга эришиш учун куч ва жасорат берди.

Францияга кўчиб ўтганимда ва «Бастия»да ўйнаганимда, мўжиза кўрсатдим деб ўйладим. Бироқ бу фақат бошланиши эди: менинг саёҳатим дунёдаги энг буюк клублардан бири бўлган «Арсенал» ва «Барселона»да давом этди. Бу йўлда менга кўп одамлар ёрдам беришди: рафиқам, фарзандларим, оилам, дўстларим, агентим, мураббийларим ва, албатта, барча жамоадошларим. Улардан доим миннатдорман.

Албатта, «Чарлтон», «Вест Ҳэм», «Рубин», «Сьон» ва «Арта» ҳам менинг қалбимда абадий қолади. 60 ўйинда ватаним жамоасини ҳимоя қилиш шарафига муяссар бўлдии, бундан ҳам жуда фахрланаман. Мен билан абадий қоладиган жуда кўп ажойиб хотиралар борлигидан бахтиёрман.

Ниҳоят, бу йўлда мени қўллаб-қувватлаган барча мухлисларга миннатдорчилик билдираман, ҳаммангизни қадрлайман», — деб ёзади Сонг ижтимоий тармоқда.

Сонг «Барселона» билан Испания чемпионлиги ва Суперкубогини қўлга киритган. У Камерун миллий жамоасида 49та ўйин ўтказган ва 2008 йилда Африка Миллатлар Кубоги финалига чиққан. Сўнгги клуби Жибутининг «Арта»сида 2 марта мамлакат чемпионига айланган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар