Ҳойлунд ва Эриксен қанча муддатга сафдан чиққани маълум
Расмус Ҳойлунд ва Кристиан Эриксен ноябр ойида Дания миллий жамоасига ёрдам бера олмайди.
Иккала футболчи ҳам «МЮ»нинг АПЛ 12-тури доирасидаги «Лутон»га қарши (1:0) учрашувида жароҳат олишди.
20 ёшли форвардга мушаклар зўриқиши ташхиси қўйилган. Клуб Расмуснинг ноябр ойи охиригача тикланишига умид қилмоқда.
31 ёшли яримҳимоячи эса узоқроқ муддатга сафдан чиқди. У тиззасидан олган жароҳати туфайли бир ойга яқин вақт майдонга туша олмаслиги мумкин.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар