Марселино Торал — «Вилярреал» бош мураббийи
Марселино Гарсия Торал «Вилярреал»нинг янги бош мураббийига айланди.
58 ёшли мутахассис билан 2026 йилнинг ёзига қадар шартнома имзоланди ва у сешанба кунидан иш бошлайди.
Марселино 2013 йилдан 2016 йилгача «Вилярреал»да ишлаган. Кейин эса «Валенсия», «Атлетик» ва «Марсел» клубларини бошқарган. У сентябр ойида француз клубини тарк этганди.
13-турдан кейин «Вилярреал» 12 очко билан Ла Лигада 14-ўринда бормоқда. Кейинги ўйинда жамоа «Осасуна» билан тўқнаш келади (26 ноябр).
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар