Месси — «Интер Майами»да мавсумнинг энг яхши футболчиси
Лионель Месси «Интер Майами»да мавсумнинг энг яхши футболчиси бўлди.
Аргентиналик 36 ёшли ҳужумчи МЛС клубига 2023 йилнинг ёзида келиб қўшилганди. У барча мусобақаларда 14та ўйинда майдонга тушиб, 11та гол урди ва 8та ассистни амалга оширди.
Шунингдек, Месси клубга ўз тарихидаги илк соврин – Лига кубогини ютишга ёрдам берди.
Ўтган мавсумда собиқ ҳужумчи Гонсало Игуаин (фаолиятини якунлаган) клубнинг энг яхши ўйинчиси деб топилганди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар