12.11.2023 00:48
4388
Теглар
Рўзиқул Бердиев: «Шогирдларимга ОКМКнинг сўнгги ўйинини кўрсатмадим»

«Насаф» бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ОКМКга қарши Ўзбекистон кубоги финали олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди. 

«Эртанги ўйин оғир бўлади. ОКМК жамоаси тажрибали ва ҳужум чизиғи энг кучли клублардан бири бўлиб турибди. Шунга қарамай, мухлисларимизни ўз уйимизда хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.

Пеналтилар — энг оғриқли нуқталаримиздан бири. Шунинг учун бу борада алоҳида тайёргарлик кўрдик. 

Финал уйда ўтаётгани жамоага қўшимча босим ҳам юклайди. Бунинг жавобгарлик ҳисси бор. Лекин «Насаф» финалларда етарлича тажриба тўплаган. Менимча, йигитлар эртага руҳан тайёр бўлишади.

Финалга тайёрланиш жараёнида ОКМК жамоасининг йил бошидан бери ўтказган барча ўйинларини таҳлил қилиб чиқдик. Фақатгина йигитларга Чемпионлар Лигасидаги охирги баҳсни («Сипоҳон», 0:9) кўрсатмадик. Чунки бу биз билган ОКМК жамоаси эмас. Улар тажрибали ва кучли жамоа сифатида шаклланишган. Олмалиқликлар бежиз кубок финалигача етиб келишмади», — дейди мураббий.

«Насаф» — ОКМК баҳси 12 ноябр куни Қарши шаҳридаги «Марказий» стадионда бўлиб ўтади ва беллашув Тошкент вақти билан 17:00да старт олади. 

Маълумот учун, Бердиев жамоаси турнирнинг сўнгги икки йилдаги ғолиби саналади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар