Зидан Мессига: «Мен майдонда ҳамма нарсани 1 сония олдиндан сезардим, сен эса 3 сония аввал биласан»
Зинедин Зидан Лионел Мессининг креатив фазилатларини қайд этди.
«10-рақамда ўйнаш учун сендагидек сеҳрга эга бўлиши керак. Чунки «ўнлик» — жамоанинг етакчиси, етакчи эса ижодкор бўлиши керак. У худди сен каби бошқалардан ажратиб турадиган хусусиятга эга бўлиши керак.
Сен ҳамма нарсани барчадан олдин сезасан. 10-рақам буни амалга ошириши керак. Мен ҳаммадан бир сония олдинда эдим, сен эса 3 сония. Менимча, сени бошқалардан ажратиб турадиган жиҳат — шу.
Футболчилар нима қилиш кераклигини тушунишади, лекин сен тўпни қабул қилиб олгунча нима қилишни биласан. Бунга кам одам қодир», — дейди «Реал»нинг собиқ яримҳимоячиси ва мураббийи «Олтин тўп»нинг 8 карра соҳибига.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар