11.11.2023 03:17
2378
Теглар
Саудия Про лигаси. Бенземанинг ҳет-триги «Ал Иттиҳод»га ғалаба келтирди, «Ал Ҳилол» етакчилигини мустаҳкамлади

Саудия Арабистони чемпионатининг 13-турида «Ал Иттиҳод» (24, 5-ўрин) ўз майдонида «Абҳа»ни (13, 13-ўрин) Бенземанинг ҳет-трик ва ассисти эвазига мағлуб этди. Бош мураббийи Нуну Эшпиритуни истеъфога чиқарган Жидда клуби 5 ўйинлик ғалабасиз сериясига чек қўйди.

«Ал Ҳилол» (35) эса «Ат Таъавун»дан (25, 4-ўрин) сўнгги дақиқарлардаги голлар ҳисобига устун келиб, пешқадамлигини мустаҳкамлади. 

Саудия Про лигаси. 13-тур. 10 ноябр
Ал Иттиҳод — Абҳа 4:2
Голлар:
Бензема (38 пенальти, 67, 69), Коронадо (54) — Экамби (51), Жумайаҳ (84).
Ал Иттиҳод – Гроэ, Аш Шенгити, Кадеш, Луис Фелипе, Бамасуд (Aл Менҳали, 46), Канте (Аш Шамрони, 73), Фабиньо, Ал Гамди, Коронадо (Ал Обод, 83), Бензема, Ромариноо (Ас Саҳафи, 10).

Ал Ҳилол — Ат Таъавун 2:0
Голлар:
Митрович (81), Канно (90+9).
Ал Ҳилол – Буну, Абдулҳамид, Кулибали, Томбакти, Аш Шаҳрони (Ал Малки, 86), Канно, Носир Ад Досари (Ал Ҳамдан, 72), Салим Ад Досари, Мэкаэл (Ал Брейк, 86), Малком, Митрович (Аш Шеҳри, 90+7).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар