10.11.2023 14:44
4334
Сарри Рим дербиси олдидан «Рома»нинг ЕЛдаги ўйинини «ўртоқлик баҳси» деб атади. Моуриньо жавоб берди

Жозе Моуриньо Маурицио Саррининг «Рома» — «Славия» ўйини ҳақидаги изоҳига жавоб қайтарди.

«Рома» Европа Лигаси гуруҳ босқичининг 4-турида «Славия Прага»га қарши баҳс олиб борди (0:2). Аввалроқ «Лацио» устози шу якшанба куни бўлиб ўтадиган Рим дербиси олдидан Европа Лигасидаги ўйин «Рома» футболчиларининг жисмоний ҳолатига таъсир қилмаслиги ҳақида фикр билдирганди. Сарри «Рома»нинг бўлажак ўйинини «ўртоқлик ўйини» деб атаганди.

«Ҳар бир кейинги ўйин — менинг ҳаётимдаги энг муҳими. Профессионал мураббий сифатида фаолиятимни бошлаганимдан бери шундай бўлди. Менимча, агар кимдир бу изоҳдан хафа бўлса, мен эмас, «Славия» бўларди. Сарринг сўзлари «Славия» яхши даражада эмаслигини айтиш билан тенг.

Мен ҳар доим рақибларимни ҳурмат қиламан. Балки, 26 марта чемпион бўлган мураббий билан деярли ҳеч нарса ютмаган мураббий ўртасидаги фарқ – ана шундай менталитетдир. Ҳар бир ўйинга жиддий ёндашиш керак, ўртоқлик ўйинлари йўқ», — деди португалиялик мутахассис. 

Сарри ўз фаолиятида 2та совринни қўлга киритган: 2020 йилда «Ювентус» билан А Серия ва 2019 йилда «Челси» билан Европа Лигаси ғолиблиги.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар