10.11.2023 17:39
1654
Теглар
Постекоглу – кетма-кет 3-марта АПЛда ойнинг энг яхши мураббийига айланиб, рекорд қайд этди 

Энж Постекоглу Премьер-лигада кетма-кет учинчи марта ойнинг энг яхши мураббийи деб топилди. 

«Тоттенҳэм» бош мураббийи август, сентябр ойидан кейин октябрда ҳам ой лауреатига айланди. 

Австралиялик 58 ёшли мутахассис АПЛдаги дастлабки уч ойда кетма-кет бу совринга эришган илк мураббийга айланди. Шунингдек, у мавсум стартидан бошлаб кетма-кет уч ой давомида совринга эга чиққан биринчи мутахассис бўлди.

Бунгача фақат уч мураббий кетма-кет уч ой ушбу совринга эга чиққан. Булар – Антонио Конте, Пеп Гвардиола ва Юрген Клопп. Бу борадаги рекорд эса Пепга тегишли – 2017/18 йилги мавсумда кетма-кет 4 марта ой лауреати деб топилган.

Маълумот учун, «Тоттенҳэм» октябр ойини 1-ўринда якунлаганди. Жамоа ўтган ойда 3 ўйинда 3та ғалабага эришган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар