10.11.2023 10:14
907
Теглар
Парти йилнинг қолган қисмини ўтказиб юборади

Томас Парти 2024 йилнинг январигача сафга қайтмайди.

«Арсенал» яримҳимоячиси сонидаги жароҳат туфайли операция қилинди. У камида икки ой майдонга туша олмайди, аммо қанча вақтни ўтказиб юбориши ҳозирча маълум эмас.

30 ёшли футболчи Чемпионлар Лигаси доирасида «Севиля» билан ўйин олдидан машғулот пайтида жароҳат олганди (24 октябр куни содир бўлган).

Парти бу мавсумда Премьер-лигада 4та ўйин ўтказди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар