Мирча Луческу фаолиятини якунламасликка қарор қилди.
3 ноябр куни 78 ёшли мутахассис «Шахтёр» билан ўйиндан (0:1) кейин ўтказилган матбуот анжуманида шундай деганди: «Шу ерда фаолиятимни якунлашга қарор қилдим. Мен буни бошқача тугатишни хоҳлардим, лекин ҳамма нарса тугайди...».
«Фаолиятимни тугатдим? Бу ёлғон! «Динамо Киев»ни тарк этдим, лекин профессионал футболдан кетмадим.
Бу кўпроқ ҳиссиётли ҳолат эди. Умрим давомида ҳеч қачон кетма-кет 3та ўйинда мағлуб бўлмаганман. Бир ой олдин «Шахтёр»дан 6 очколик фарқ билан олдинда эдик. Кейинчалик, афсуски, салбий натижалар содир бўлди.
«Шахтёр» билан баҳс (0:1) якунида жуда эмоцияларга берилдим, ҳаммасини ичимга яшира олмасдим. Шунинг учун «Бўлди, тугатаман», деб юбордим.
«Динамо»да 3 йил, Украинада жами 15 йил ишладим. Бу етарли.
Ҳозир Бухарестдаги уйимдаман. Менга ёрдам берган барчага раҳмат айтмоқчиман. Мухлисларсиз, молиявий ёрдамсиз, ҳомийларсиз, рекламасиз футбол ўйнаш ниҳоятда қийин. Академиядан фақат ёшларни жалб этиш мумкин...
Ҳар ҳолда футболни ҳаётимда сақлаб қолишга ҳаракат қилдим. Қийин вазиятда ҳам энг муҳими — шу», — деди Луческу.