10.11.2023 21:11
2418
Теглар
«Бухоро» - «Олимпик» ўйинидаги пеналти Эксперт ҳакамлар комиссияси томонидан кўриб чиқилади

Ўзбекистон ҳакамлар маркази Бухорода бўлиб ўтган учрашувдаги бош ҳакамнинг қарори бўйича хулоса эълон қилинишини эълон қилди.

«Суперлиганинг 19-туридан ўрин олган «Бухоро» - «Олимпик» (0:1) учрашувининг 100-дақиқасида белгиланган баҳсли пенальти Эксперт-ҳакамлар комиссияси томонидан кўриб чиқилади. Комиссия хулосаси тез орада эълон қилинади», - дейилади қўмита хабарида.

Эслатиб ўтамиз, икки ҳафта аввал Бухорода бўлиб ўтган «Бухоро» - «Пахтакор» учрашувининг 90+6-дақиқасида ҳам ҳакамлар Тошкент жамоаси фойдасига пенальти белгилагач, Эксперт ҳакамлар маркази бош ҳакамнинг қарорини хато деб эълон қилиб, Равшан Абдувоҳидов ва Наим Қосимовни номуайан муддатга футболдан четлатганди. Душанба куни эса ЎФАда мажлис ўтказилиб, ҳакамлар ҳаракати омма олдида кўриб чиқилиб, яна шундай хатолар кузатилса ҳакамлар умрбод четлатилиши мумкинлиги ҳақида жиддий огоҳлантирилганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар