Мусиала 1 ойгача майдонга туша олмаслиги мумкин
Жамол Мусиала Чемпионлар Лигаси доирасидаги «Галатасарой» (2:1) билан ўйинда жароҳат олди.
«Бавария» яримҳимоячиси 1-бўлим охирида тиббий ёрдамга эҳтиёж сезди ва 40-дақиқада унинг ўрнига Томас Мюллер майдонга тушди.
Ўйиндан сўнг «Бавария» бош мураббийи Томас Тухел 20 ёшли футболчи сон мушакларидан жароҳат олганини тасдиқлади.
Жамолнинг тикланиш даври 2 ҳафтадан 4 ҳафтагача давом этиши кутилмоқда.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар