Goal нашри Чемпионлар лигаси 4-туридан кейин мусобақа ғолиби бўлиш учун даъвогар клублар рейтингини янгилади.
Ҳозирга келиб 6 жамоа 1/8 финалга йўлланма олган бўлса, яна 20та жамоа плей-оффга чиқиш имкониятини сақлаб қолган. Турнирнинг амалдаги ғолиби «Манчестер Сити» бу борада ҳамон пешқадам сифатида кўрилмоқда. «Реал» ва «Бавария» учликда. «МЮ» 24-ўринга тушиб кетди.
Goal талқинига кўра, ЕЧЛ ғолиблиги учун фаворитлар рейтинги:
1. «Манчестер Сити»;
2. «Реал»;
3. «Бавария»;
4. «Интер»;
5. «Реал Сосьедад»;
6. «РБ Лейпциг»;
7. «Арсенал»;
8. «Барселона»;
9. «Атлетико»;
10. «Порту»;
11. «Наполи»;
12. «Боруссия» Дортмунд;
13. «ПСЖ»;
14. «Лацио»;
15. «Фейеноорд»;
16. «Галатасарой»;
17. ПСВ;
18. «Милан»;
19. «Копенҳаген»;
20. «Шахтёр»;
21. «Ньюкасл»;
22. «Ланс»;
23. «Севилья»;
24. «Манчестер Юнайтед»;
25. «Брага»;
26. «Селтик».