09.11.2023 14:33
1131
Камавинга: «Реал» — дунёнинг энг зўр клуби. Жамоага ёрдам бериш учун дарвоза ёки ҳужумда ўйнашга ҳам тайёрман»

Эдуардо Камавинга «Реал» билан шартномасини узайтиргани ҳақида гапирди.

Франциялик 20 ёшли яримҳимоячининг Мадрид клуби билан тузган янги битими 2029 йилгача амал қилади.

«Шартномамни узайтирганимдан жуда фахрланаман. Дунёнинг энг зўр клубида ҳар куни ажойиб ўйинчилар билан машғулот ўтказиш — орзу.

«Реал» — бу орзу, менинг ҳаётим. Болалигимдан бу ерда ўйнашни хоҳлардим ва энди бу ҳақиқатга айланди. Мадридда қолиб, «Бернабеу»дек афсонавий стадионда ўйнашдан жуда фахрланаман.

Ҳар доим жамоавий ўйинчи эканлигимни айтганман. Жамоага ёрдам бериш учун дарвозабон ёки ҳужумчига айланишим керак бўлса ҳам, тайёрман. Имкон қадар кўпроқ нарса қилишни хоҳлайман», — дея Камавинганинг сўзларини келтиради клуб расмий сайти.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар