09.11.2023 12:11
5242
Анчелотти — «Реал» плей-оффга чиққани, Диас, Лунин ва Кепа ҳақида

«Реал» бош мураббийи Карло Анчелотти ЕЧЛ 4-туридан ўрин олган «Брага»га (3:0) қарши баҳсдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Яхши ўйин бўлди. Ўйин бизга қарши пенальти билан бошланди ва Лунин жуда ажойиб ўйнади. Кейин ўйин назоратини қўлга олдик ва иккинчи бўлимда ҳимоядан ҳужумга яхши ўтдик. 

Браим Диас? У жуда яхши ўйнади. Гол урди ва яна бир гол ҳисобланмади. Ҳимояда ёрдам берди. Яна нима дейиш мумкин? 

Ҳамма ўз ҳиссасини қўшади, мен барча ўйинчиларни яхши кўришим керак. Улар жуда жиддий ва Браим ҳам профессионал. Ростини айтсам, у кўпроқ ўйнашга лойиқ. 

Лунин пенальтини қайтаргани? Бу — яхши белги. Бизда соғлом жамоа бор. Гуруҳ босқичидан ўтганимиздан хурсандмиз. Келинг, шу руҳда давом этамиз. 

Кепанинг жароҳати? Унда ўйинолди машғулотида бироз муаммо бўлди. Унинг ҳолати эртага баҳоланади. Ҳали ҳеч нима маълум эмас. Таваккал қила олмасдик», — дея Анчелоттининг сўзларини келтиради AS.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар