09.11.2023 23:03
15495
Теглар
«Ал-Иттиҳод» бош мураббийининг истеъфосига Бензема сабаб бўлган. Эшпириту Сантунинг ҳужумчидан норозилиги сабаби маълум бўлди

«Ал-Иттиҳод» бош мураббийи Нуну Эшпириту Санту Карим Бензема билан келишмовчиликдан сўнг жамоадан истеъфога чиқарилган.

«Ал-Иттиҳод» ОЧЛ 4-турида Ироқда «Ал-Қува»га мағлуб (2:0) бўлгач, сешанба куни жамоа бош мураббийи Нуну Эшпириту Санту истеъфога чиқарилгани ҳақида эълон қилганди.

Al Riyadiah нашри хабарига кўра, Ироқда ўтган учрашувнинг танаффусида Нуну ва Карим ўртасида оғзаки тортишув юз берган. Мураббий 35 ёшли ҳужумчини эринчоқликда айблаган. Араб нашри улар ўртасидаги диалогни келтирган.

«Сен ажойиб ўйинчисан, аммо кўринишидан, рақибни прессинг қилишда эринчоқлик қилаяпсан», - деган Нуну.

«Фақат мен билан эмас, бутун жамоа билан гаплашинг», - дея жавоб қайтарган Бензема.

«Сен жамоа етакчисисан, қолганларга ўрнак бўлишинг керак. Сен бор масъулиятни ўзингга олиб, уларга ўрнак бўл», - дея гапирган португалиялик мураббий.

Қайд этилишича, Бензема ва Эшпириту Санту ўртасида аввал ҳам бир неча марта тортишув кузатилган ва раҳбариятнинг бундан хабари бўлган. Ироқдаги ўйиндан кейин эса франциялик футболчи Жидда клуби хўжайинларига мураббийнинг «иш жараёнига халақит бераётгани» ҳақида гапирган.

Маълумот учун, Саудиянинг амалдаги чемпиони «Ал-Иттиҳод» кетма-кет икки ўйинда мағлубиятга учради.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар