Тоттининг рекорди янгиланди — Пепе ЕЧЛда гол урган энг ёши катта ўйинчига айланди
Пепе Чемпионлар Лигасида гол урган энг ёши катта футболчига айланди.
«Порту» ҳимоячиси гуруҳ босқичининг 4-турида «Антверпен» дарвозасини ишғол қилди (2:0). Пепе буни 40 ёшу 254 кунлигида уддалади.
Бунгача рекорд 2014 йилда 38 ёшу 59 кунлигида ЦСКА дарвозасига гол урган «Рома»нинг собиқ сардори Франческо Тоттига тегишли эди.
Аввалроқ Пепе турнир тарихидаги энг ёши катта майдон ўйинчисига (дарвозабонлар инобатга олинмайди) айланганди.
Португалиялик футболчи ЕЧЛдаги 116-ўйинини ўтказди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар