Тен Ҳаг Каземиро ва Мартинес қанча муддат «МЮ»га ёрдам бера олмаслигини маълум қилди
Каземиро ва Лисандро Мартинес декабр ойи охиригача майдонга қайтишмайди.
Бу ҳақда «Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Эрик тен Ҳаг маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, Каземиро Англия Лига Кубоги доирасидаги «Нюкасл»га қарши ўйинда (0:3) сон мушакларидан жароҳатлаганди.
Лисандро Мартинес эса октябр ойи бошида операция қилинган ва 2-3 ойга сафдан чиқиши кутилганди.
«Каземиро ва Мартинеснинг жароҳатлари жуда жиддий. Уларнинг Рождествогача қайтишларини кутмаяпман», — деди нидерландиялик мутахассис «Копенҳаген»га қарши ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар