Бутунжаҳон шахмат федерацияси тезкор шахмат бўйича жаҳон чемпионати Самарқандда ўтказилишини эълон қилди.
«Ўзбекистоннинг қадимий шаҳри Самарқанд 26-30 декабрь кунлари ФИДE томонидан ўтказиладиган тезкор шахмат – рапид ва блиц бўйича 2023 йилги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади.
Беш кун давом этадиган ушбу турнирда жаҳоннинг энг яхши шахматчилари рапид ва блиц бўйича жаҳон чемпиони унвони учун курашади.
«ФИДE Ўзбекистоннинг шахмат бўйича бой анъаналарини қадрлайди ва бу мамлакатнинг шахмат бўйича етакчига айланаётганини эътироф этади. Шахматга бўлган эътибор бизни ушбу нуфузли мусобақани ўтказишни Ўзбекистонга ишониб топширишимизга сабаб бўлди», - дейди Бутунжаҳон шахмат федерацияси президенти Аркадий Дворкович.
FIDE is pleased to announce the dates and venue for the World Rapid and Blitz Championships 2023! ⏩ ⚡️ #RapidBlitz
— International Chess Federation (@FIDE_chess) November 8, 2023
The ancient city of 🇺🇿 Samarkand, Uzbekistan, is set to host the 2023 FIDE World Rapid and Blitz Championships from December 26 to 30.
♟️ This five-day tournament… pic.twitter.com/YbwVj9qzJv
«2026 йилги шахмат олимпиадасига ҳам Ўзбекистон мезбонлик қилади. Тезкор шахмат бўйича жаҳон чемпионати мезбонлиги ҳам ушбу йирик мусобақа тайёргарлигига катта туртки бўлади», - дея Дворковичнинг сўзларини келтирган ФИДЕ матбуот хизмати.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 2022 йилнинг энг яхши шахмат мамлакати деб эълон қилиниб, Нодирбек Абдусатторов ҳамда Жавоҳир Синдоров «Tour D'or» - «Олтин минора» совринини қабул қилиб олишганди.