08.11.2023 09:49
4236
Теглар
Хави: «Сўнгги йиллардаги энг ёмон ўйинларимиздан бирини ўтказдик. 2 йилдан бери плей-оффга чиқа олмаймиз ва бунга чек қўйишимиз керак эди»

«Барселона» бош мураббийи Хави ЕЧЛ 4-турида «Шахтёр»дан (0:1) учралган мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдирди. 

«Ўйин, ўзгаришлар, тўп билан муомала қилиш, ҳужумкор ҳаракатлар борасида паст даража кўрсатдик. Бу — сўнгги йиллардаги энг ёмон ўйинларимиздан бири. «Шахтёр» ўтиш босқичларида яхши ҳимояланди. 

Таслим бўла олмаймиз. Иккита ёмон ўйин ўтказдик, мағлубият адолатли эди. Қачонки яхши ўйнаб, қониқарли натижаларга эриша бошласак, ўзимизга бўлган ишонч қайтади.

Икки йилдан бери Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичига чиқа олмадик ва бугун ҳам буни амалга ошириш имкониятини қўлдан бой бердик. Талаблар юқори. Бугун қоқилишга ҳаққимиз йўқ эди, аммо шундай бўлди. 

Ёмон формадамиз, буни тан олишимиз керак. Бу ачинарли, лекин ишлашда давом этишимиз керак.

Ҳаммаси ўзимизга боғлиқ, Чемпионлар Лигасида навбатдаги ўйин ўз майдонимизда «Порту»га қарши. Ғалаба қозонсак, плей-оффга йўл оламиз.

Яқинда яхши ўйнаётгандик. Бу психология билан боғлиқ. 

Менимча, кўп нарсаларни нотўғри қиляпмиз. Жуда кўп вазиятларни ўтказиб юборяпмиз. Майда деталлар юқори даражага таъсир қилади. Мураббий сифатида менинг вазифам бор, футболчилар ҳам масъулиятни ўз зиммаларига олишлари керак.

Футболчилар ўзларига бўлган ишончни, яқингача кўрсатилган динамикани қайтаришлари керак. Тан олишимиз керакки, бироз пасайишга учрадик.

Яхши хабар шундаки, ҳали ҳеч нарса йўқотилмаган. Кўп нарса ўзимизга боғлиқ, бу — энг қувонарлиси», — дея каталонияликлар устозининг сўзларини келтиради Marca.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар