Пеп Гвардиола «Манчестер Сити» Чемпионлар Лигасининг плей-офф босқичига муддатидан аввал чиққанидан хурсанд.
«Албатта, икки тур қолганда плей-оффга чиққанимиздан жуда хурсандмиз. Энди гуруҳни 1-ўринда тугатишимиз керак. Бу ҳақда ўйлашга вақтимиз бор.
Балки ҳаракатларимиз етарли бўлмагандир, лекин кўрганларим ёқди.
Бизда юқори стандартлар бор, шунинг учун ҳам Премьер-лигада энг юқори поғонадамиз ва ЕЧЛнинг плей-офф босқичига йўлланма олдик.
Одамлар «Гуруҳ босқичи осон», дейишади. Аммо бу ишни бажариш, ҳаётда сиздан кутилган нарсани қилишингиз керак.
Икки ўйин қолди. «Лейпциг» — гуруҳдаги энг кучли рақиб. Ҳаракат қилиб, улардан юқори ўринни эгаллашимиз керак. Плей-оффда жавоб ўйинини уйда ўтказиш жуда муҳим», — деди «шаҳарликлар» устози TNT Sport'га берган интервьюсида.