08.11.2023 11:55
5005
Теглар
Энрике: «Ўлим гуруҳи» деб бежиз айтишмаган. 4 жамоанинг тақдири ҳам ўз қўлида»

«ПСЖ» бош мураббийи Луис Энрике ЕЧЛ 4-туридан ўрин олган «Милан» (1:2) билан ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди. 

«Ўйин кескин ўтди, ҳар қандай натижа бўлиши мумкин эди. Аввалига гол урдик, кейин эса баҳсни назорат қила олмадик. Ҳақиқатан ҳам таранглик бор эди.

«Милан» ҳужумда яхши ўйнади. Рақиб — ҳам техник, ҳам жисмоний тайёргарлик бўйича кучли жамоа. Улар бўш ҳудудлардан фойдаланишга муваффақ бўлди.

Бир неча бор ўйин назоратини қўлдан чиқардик, аммо барибир вазиятлар яратдик.

Олдинда яна иккита ўйин бор, кейинги босқичга чиқишга қодирмиз. Бу — «ўлим гуруҳи», бежиз шундай аташмаган. 4 жамоанинг тақдири ҳам ўз қўлида. Навбатдаги ўйин жуда муҳим бўлади», — дея парижликлар устозининг сўзларини келтиради RMC Sport. 

«ПСЖ» гуруҳда 6 очко билан 2-ўринни эгаллаб турибди. «Боруссия Д»да 7, «Милан»да 5 ва «Нюкасл»да 4 очко бор. Энрике жамоаси 5-турда инглиз клубини қабул қилади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар