Россия миллий жамоаси ва ЦСКА собиқ бош мураббийи Валерий Газзаев «Спорт-Экспресс» билан интервюда Аббосбек Файзуллаевнинг ўйинини эътироф этди.
«ЦСКА «Нижний Новгород» билан ўйинни (3:2) қутқариб, хурсанд қилди. Учрашувда иккита ҳал қилувчи узатмага муаллифлик қилган Файзуллаев майдонда яққол ажралиб турди. Бу бола кунига эмас, соатига ўсаяпти. Шу руҳда давом этса, унинг имкониятлари яхши.
Файзуллаевнинг потенциали? Ҳозир ортиқча мақташни истамасдим. Шунчаки қайд этмоқчиман – Аббос жуда ақлли ва унда тезкор оёқлар бор. У бир зумда қарор қабул қилади, тезликда ҳам нозик узатмаларни бажара олади. Айнан шу жиҳати Аббосдаги энг қадрли ва қиммат сифатдир. Аммо у ҳали кўп ишлаши, ўзига нисбатан талабчан бўлиши ва жисмоний тайёргарлик бўйича шуғулланиши лозим», - дейди Валерий Газзаев «СЭ» билан интервюда.
Эслатиб ўтамиз, Файзуллаев ЦСКАдаги дастлабки икки ойлик фаолиятида кетма-кет икки марта ойнинг энг яхши ўйинчисига айланди.