07.11.2023 22:01
5305
Теглар
«Шундай стадионда сифатли сунъий чим йўқлиги ажабланарли. Натижадан қониқмадим». Шацких Ашхободдаги дуранг ҳақида

«Пахтакор» бош мураббийи Максим Шацких ОЧЛ 4-тури доирасидаги «Ахал» билан ўйиндан (1:1) кейин матбуот анжуманида қатнашди.

«Натижадан қониқмадим, бизга ғалаба зарур эди. Ўйин охирида қийин вазиятдан чиқиб кетишга уриндик. Шундай ажойиб стадионда табиий чим ёки ҳеч бўлмаганда сифатли сунъий чим йўқлиги ажабланарли. Бундай жойда ўйнашга қарор қилинган экан, чимни яхши ҳолатда ушлаш керак. Европада ҳам баъзида бундай майдонларда ўйналади, аммо сифати жуда яхши. Бу майдон жуда қаттиқ. Камчиликда қолган бўлсак-да, охирги дақиқаларда ўйинни ўзгартиришга интилдик. Вазиятларимиз бўлди, лекин аниқ зарбалар йўллай олмадик. Мезбонлар кутилмаган нарса билан ҳайрон қолдиришмади, кутилганидек ҳаракат қилишди.

Кам бўлиб қолганимиздан кейин ҳужумни жонлантириш учун ҳужумкор футболчиларни туширдим. Қизил карточка борасида эътирозим йўқ. Ҳакам ВАРни кўргани бораётганда ёрдамчиларимга майдондан четлатиш бўлишини айтдим. Ўйиндан кейин бу вазият учун Одил дўстларидан узр сўради», - дея Шацкихнинг ўйиндан кейинги фикрларини билдирган клуб матбуот хизмати.

Шу тариқа, «Пахтакор» А гуруҳида 4 очко билан ҳозирча 2-ўринда бормоқда. «Ахал»да ҳам 4 очко, «Ал-Файҳа» ҳисобида 3 ўйинда 3 очко бўлса, пешқадам «Ал-Айн» 9 очкога эга.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар