Павар йил охиригача сафдан чиқди
Бенжамин Павар тиззасидан олган жароҳати туфайли узоқ муддатга сафдан чиқди.
«Интер» ҳимоячиси шанба куни «Аталанта» билан ўйиннинг 1-бўлимида (2:1) жароҳат олгани учун алмаштирилди. Уни майдондан замбилда олиб кетишди.
RMC Sport хабарига кўра, тиббий кўрикдан сўнг француз футболчисида тизза бўғими чиқиб кетгани аниқланган. Операция талаб қилинмайди, лекин Бенжамин тахминан 3-4 ҳафта гипс кияди.
Паварнинг йил охиригача майдонга қайтиши кутилмаяпти. У Франция миллий жамоасининг ноябрдаги ўйинларини ўтказиб юборади.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар