06.11.2023 16:39
1837
Теглар
Сакки «Милан»нинг кетма-кет мағлубиятлари ҳақида: «Пиолини айблаш ноўрин, энг катта хато – жамоада хорижликларнинг кўплиги»

Италиялик мутахассис Арриго Сакки «Милан»нинг омадсизликлари сабаби ҳақида гапирди.

Стефано Пиоли мураббийлигидаги жамоа А Серия 11-турида ўз майдонида «Удинезе»га ютқазди. Жамоа охирги 4 ўйинда 3тасида мағлубият ва дуранг қайд этди.

«Кимдир бу ерда Пиолининг айби бор дея оладими? Умид қиламанки, йўқ. Чунки ҳозир уни айблаш ноўрин. Энг катта хато олдинроқ йўл қўйилганди. Ҳаммаси шундан кейин бошланди. Таркибга ҳаддан ошиқ кўп хорижликлар таклиф этилган. Уларнинг мослашиши ва лигамизга ўрганиши учун вақт талаб этилади. Оқибатда эса «Милан» бир жамоа сифатида кўринмаяпти.

Сўнгги ўйиндаги мухлисларнинг ҳуштакбозлиги бежизга эмас, чунки жамоа жуда ёмон ўйнади. Ўйинчилар майдонда ўзаро тушуниб кетиши учун эса бизда вақт йўқ. Янги ўйинчилар таклиф этилишидан олдин раҳбарият мураббийлар фикрини ҳам эшитиши керак», - дейди собиқ мураббий Арриго Сакки La Gazzetta dello Sport билан суҳбатда.

Маълумот учун, миланликлар ЕЧЛда гуруҳда 2 очко билан 4-ўринда, А Серияда эса 22 очко билан 3-ўринда бормоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар