06.11.2023 08:42
1653
Новак Жокович — «Masters» турнири ғолиби

Жаҳоннинг биринчи рақамли теннисчиси, «Катта дубулға» туркумига кирувчи 24та турнир чемпиони Новак Жокович Парижда «Мasters» мусобақасида ғолиб чиқди. 

Сербиялик спортчи финал баҳсида дунёнинг 17-ракеткаси болгариялик Григор Димитровни 2 сетда 6:4, 6:3 ҳисобида мағлуб этди.

Теннисчилар кортда 1 соат 38 дақиқа вақт ўтказишди. Учрашув давомида Новак 6та эйсни амалга оширди. 

Жокович фаолиятидаги 97, ушбу мавсумда 6-совринни қўлга киритди. Унинг «Masters»даги ғалабалари сони 40тага етди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар