«Рома» бош мураббийи Жозе Моуриньо А Серия 12-туридан ўрин олган «Лечче»га (2:1) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Футболчилар билан гаплашмоқчи эдим. Ўйин ҳали тугамаганди. Жамоа мувозанатсиз эди, эски фалсафага қайтдик. 0:1 ёки 0:10 ҳисобида ютқазасизми, фарқи йўқ.
Ўйинни майдонда 5 ҳужумчи ва ўнг қанотда Белотти билан якунладик. Йигитлар ғайриоддий, мухлислар эса ақл бовар қилмас даражада эди, чунки одатда ўз уйида қўшимча вақтда мағлуб бўлаётган жамоага бундай ёрдам кафолатланмайди.
«Лечче» учун афсусдаман, чунки жамоа ажойиб ўйин кўрсатди.
Лукаку пенальтидан фойдалана олмагани? Бунақаси у билан Италияда биринчи бор бўлди, лекин мен билан иккинчиси — эсимда, у «Челси» сафида Европа Суперкубогида ҳам фойдалана олмаган. Лекин нуқтага яқинлашгангина гол урмаслик хавфи остида қолади. Дибала масъулиятни олишга тайёр эмасди ва биз Ромелуга ишонамиз.
Мен Ромелуни ҳаммадан яхши биламан. У — жуда ҳиссиётли инсон ва пенальтидан фойдаланмаса, ўйиннинг қолган қисмида хафа юради. Шу боис ҳам сўнгги дақиқадаги ғалаба голи — энг яхшиси, чунки у Лукакуга бугун тунда ухлаб, табассум билан уйғонишига имкон беради.
Қалб, менталитет ва мухлислар билан боғлиқлик ҳақида гапирган бўлардим. Мен 6-7 клубга мураббийлик қилганман ва ҳеч қачон қўшимча вақтда мағлуб бўлаётган жамоани мухлислар қўллашда давом этганини эслай олмайман.
Ўйинга ўзгартиришлар киритдим ва бироз тартибсизлик яратишга ҳаракат қилдим. Лекин ҳақиқат шундаки, «Лечче» яна гол уриб, ғалаба қозониши мумкин эди. Бу ақлдан оздирадиган ўйин бўлди», — деди римликлар устози DAZN эфирида.