«Ливерпул» бош мураббийи Юрген Клопп АПЛ 12-туридан ўрин олган «Лутон» (1:1) билан ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.
«Лутон»га уларнинг муносабати ва ҳимоядаги ўйинлари учун миннатдорчилик билдиришим керак, лекин бу асосан бизга боғлиқ эди. Жуда кўп имкониятлар бўлди ва бундан ҳам кўп бўлиши керак эди.
Тўлиқ диққатни жамлаш осон иш эмас. Ўйиндан келиб чиқиб айтадиган бўлсам, кўпроғига лойиқ эмасдик. Вазиятларимиз билан ғалаба қозонишимиз мумкин эди, аммо ҳозир ўйлайманки, биз фақат 1 очкога лойиқ эдик.
Дарвин Нуньес очиқ дарвозага гол уролмагани? У бир ёки икки марта офсайдда қолиб кетди. Айримларида Салоҳнинг ўзи бош билан зарба бериб, гол уриши уриши мумкин эди. Бошқа эпизодлар ҳам бор эди.
Дарвин ҳамма вазиятда иштирок этди. Барчаси жойида. Бу биз хоҳлаган натижа эмас, лекин буни қабул қиламиз.
Сариқ карточка? Бу мени ҳайратда қолдирди. Ҳаётимда муносиб тарзда олган карточкаларим кўп бўлган, аммо бу сафар нега карточка кўрсатилганини билмайман», — деди мерсисайдликлар устози Sky Sports нашрига берган интервьюсида.