Қиличбозлик. Жаҳон кубогининг навбатдаги босқичида Ўзбекистон вакиллари 4та олтин, 2та бронза медалини қўлга киритишди
Дунёнинг турли мамлакатларида қиличбозлик бўйича жаҳон кубоги босқичлари бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон миллий жамоаси аъзолари ҳам ғолиб ва совриндорлар қаторидан ўрин олишди.
Ёшлар ўртасида Эл-Салвадорда ўтган мусобақада Дилназ Мурзатаева олтин, Бибимарям Сапарова бронзага сазовор бўлди.
Теҳронда йигитлар ўртасида сабля бўйича беллашувларда Исломбек Абдазовга тенг келадигани топилмади.
Худди шу йўналишда Манамада қизлар ўртасида кечган баҳсларда вакилларимиздан Гулистан Пердибаева биринчи, Фернандо Эррера учинчи бўлди. Жамоавий баҳсларда эса Гулистан Пердибаева, Фернандо Эррера, Наргиза Жаксибаева ва Самира Шокирова квартети шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан ўрин олишди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар