«Реал» бош мураббийи Карло Анчелотти Ла Лига 12-туридан ўрин олган «Райо Вальекано» (0:0) билан ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.
«Кўп вазиятлар яратдик, аммо аниқлик етишмади. Натижадан ҳафсаламиз пир бўлди. Менимча, яхши ўйин бўлди.
Беллингҳэм гол урмаса, жамоада муаммо бўладими? Йўқ, бизда жуда кўп ресурслар бор. Вазиятлар яратдик — Валверде, Винисиус, Хоселу, Родриго буни амалга оширди... Бироз аниқлик етишмади.
Ўзгартиришлар? Родриго билан ҳужумга кенглик бериш учун Модрични майдондан олиб ташладим. Лука принципиал жиҳатдан яхши ўйнади ва алмаштиришга лойиқ эмасди.
Такрор айтаман, баҳс яхши ўтди. Қарши ҳужумларни яхши назорат қилдик, тажовузкор бўлдик, лекин баъзида гол уролмай қоласан.
Гол етишмаслиги мени безовта қилмайди. Биз кросслар, қисқа ва вертикал паслардан фойдаландик, ҳамма нарсани синаб кўрдик, лекин натижа бермади, шундай бўлади. Охиригача имкониятлар яратиш муҳим ва биз ҳаракат қилдик. Жамоанинг чарчаганини кўрмадим.
Ўйиннинг боришидан эмас, натижадан хафамиз. Баъзида муносиб бўлмаганда ғалаба қозонасиз, баъзида эса бунга лойиқ бўлганингизда юта олмайсиз.
Жадвалда ҳаммаси жойида, биз курашяпмиз. Чемпионлар Лигасида жуда яхши ҳаракат қиляпмиз. Драма ясашга ҳожат йўқ», — дея мадридликлар устозининг сўзларини келтиради Marca.