Эроннинг «Сипоҳон» клубига Осиё Чемпионлар лигаси доирасидаги «Ал-Иттиҳод» билан ўйин учун мағлубият ёзилди.
Форс клуби 2 октябр куни ОЧЛ 2-турида Саудия Арабистонининг «Ал-Иттиҳод» клубини қабул қилиш лозим эди. Аммо шу куни Эрондаги стадионда мамлакат қаҳрамони генерал Қосим Сулаймонининг буюсти қўйилгани сабабли араб клуби майдонга чиқишдан бош тортганди. Қосим Сулаймони – Саудия Арабистонида террористик ташкилот аъзоси ҳисобланган ва бир неча йил аввал Саудияга амалга оширилган ҳужумларда айбланганди.
ОФК дисциплинар қўмитаси «Сипоҳон» клуби Қосим Сулаймонининг ҳайкалини стадиондан олиб ташламагани учун Эрон клубига 0:3 ҳисобидаги техник мағлубият ёзиб, Саудия Арабистони клуби фойдасига ғалаба ёзди. Шунингдек, «Нақши жаҳон» ўйингоҳида ОЧЛнинг навбатдаги ўйинини ўтказишга тақиқ қўйди. «Сипоҳон» клуби 200 минг АҚШ доллари миқдорида жаримага тортилди.
Маълумот учун, «Сипоҳон» ОЧЛ 4-тури доирасида ОКМК жамоасини Теҳрондаги «Озоди» стадионида қабул қилади. Ўйин 6 ноябр, душанба куни бўлиб ўтади.